- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Криптовалюталар туфайли PayPal’нинг даромади 31 фоизга ўсди

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 07.05.2021 @ 15:31 In Новости | No Comments

Тўлов хизмати Қўшма Штатлардаги фойдаланувчиларга 2020 йил кузидан бошлаб криптовалюта сотиб олиш ва сақлашга имкон берганди.

PayPal 2021 йилнинг биринчи чора бўйича ҳисобот берди. Маълум бўлишича,GAAP фойдаси 84 миллион доллардан — 1,1 миллиард долларга, кўзланган даромад эса 31 фоизга ўсди, дея ёзмоқда CNBC нашри.

2021 йилнинг биринчи уч ойида платформадаги тўловларнинг умумий ҳажми 50 фоизга ўсиб, 285 миллиард долларни ташкил этди, фаол фойдаланувчилар сони 14,5 миллионга кўпайиб, 392 миллион кишига етди.

PayPal бош директори Дэн Шульманнинг фикрига кўра, криптовалюта компания ўсишининг асосий омили экан. Унинг таъкидлашича, фойдаланувчиларнинг ярми криптовалюта операциялари учун ҳар куни PayPal дастуридан фойдаланади.

Манба: cnbc.com

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-kriptovalyutalar-tufajli-paypal-ning-daromadi-31-foizga-sdi.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.