- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Mahsulot va xizmat turlari namoyish etilmoqda

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 24.11.2015 @ 12:46 In Новости | No Comments

     “Dimax sanoat savdo-ko’rgazma biznes markazi”да “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” коммунал ва қурилиш маҳсулотлари кўргазма-савдо ярмаркаси” ўз ишини бошлади, – дея хабар тарқатилмоқда telegraf.uz сайтида. Унда ёзишларича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган сифатли ва замонавий қурилиш материаллари билан чет эллардаги истеъмолчиларни яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилган мазкур кўргазмада, 300 дан зиёд соҳа вакиллари ўз маҳсулоти ва хизмат турларини намойиш этмоқда.
     2015 йилнинг тўққиз ойи давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига кўра, инвестициявий фаолликнинг ўсиши ҳамда монтаж ва махсус қурилиш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш, қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида 9,3 мингдан зиёд якка тартибдаги уй-жойларни фойдаланишга топшириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, қурилиш ишлари ҳажмини 18,7 фоизга ошди, – дейилади хабарда.
     Республикамиз бўйича 400 дан ортиқ профессионал бошқарув компаниялари фаолият кўрсатмоқда. Шу билан бирга коммунал соҳа ва инфратузилмасини рақобат бозорида хусусий капитал учун жозибали соҳага айлантиришга кенг эътибор қаратилиб, коммунал хўжалик соҳасида инновация ва технологияларнинг махаллий кластерларини шакллантиришга устувор вазифаси сифатида ёндошилмоқда, – дейди мазкур мақола муаллифи.

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-mahsulot-va-xizmat-turlari-namoyish-etilmoqda.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.