- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Nodir shartnoma tuzdi

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 13.03.2015 @ 16:09 In Новости | No Comments

     Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси мутахассислари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.
     Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ташкил этилган ярмаркада йигирмага яқин корхона бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
     Мамлакатимизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, барча соҳаларга кенг жорий этиш, юқори малакали мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларида ана шундай кадрлар тайёрлашнинг самарали тизими яратилган.
     Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни такомиллаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
    Корхоналарга истеъдодли ва истиқболли ёш ходимларни жалб қилиш, ёш мутахассисларга ишга жойлашишда кўмаклашиш имконияти яратилган бу тадбир кўплаб талаба-ёшлар учун қулайлик туғдирди. Улар ярмаркада ўзи ҳақидаги қисқа маълумотни тақдим этиш, бўлажак иш берувчилар билан суҳбатлашиш имконига эга бўлди.
     – “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг Фарғона филиали билан уч томонлама шартнома тузишга эришдим ва бундан жуда хурсандман, – дейди Фарғона туманидаги компьютер технологиялари коллежи битирувчиси Нодир Эшимов. – Биз, ёшларнинг ҳали ўқишни битирмасимиздан иш ўрнига эга бўлишимиз учун яратилаётган бундай шароитлар учун давлатимиздан миннатдормиз.
 
М.СУЛАЙМОНОВ,
ЎзА мухбири


Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-nodir-shartnoma-tuzdi.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.