- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

«O‘zbekiston havo yo‘llari»ning taqdimotlari bo‘lib o‘tdi

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 15.10.2015 @ 14:57 In Новости | No Comments

     «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Японияда бўлиб ўтган JATA Tourism EXPO Japan-2015 халқаро сайёҳлик кўргазмасида ўз хизматларини намойиш этди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда [1], – деб ёзмоқда daryo.uz сайти.
 
     Қайд этишларича,- дейилади ушбу хабарда, «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг имкониятлари Ўзбекистон учун тақдим этилган ягона миллий стенд доирасида намойиш этилган бўлиб, стендда Ўзбекистоннинг етакчи сайёҳлик компаниялари ва агентликларининг хизматлари ҳам кўрсатиб ўтилганди.
     «Халқ амалий санъати буюмлари, сувенир маҳсулотлар билан безатилган Ўзбекистон стендига кўплаб меҳмонларнинг ташриф буюргани Японияда Ўзбекистонга бўлган қизиқиш ўсиб бораётганига ёрқин далилдир», — дейилади хабарда.
Кўргазма доирасида ташкил этилган сайёҳлик форумида, шунингдек, Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида бўлиб ўтган туризмни ривожлантириш бўйича семинарларда ҳам «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг тақдимотлари бўлиб ўтди.
     «Ўзбекистон ҳаво йўллари» вакиллари салоҳиятли мижозлар ва чет эллик ҳамкорлар, Япония туристик компаниялари, хорижий реклама ва ахборот агентликлари билан ишчи учрашувлар ўтказди.
     UzDaily’нинг қайд этишича, – дейди daryo.uz сайти «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Токиога бевосита рейсларни амалга ошираётган Марказий Осиёдаги ягона авиаташувчи ҳисобланади.

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-o-zbekiston-havo-yo-llari-ning-taqdimotlari-bo-lib-o-tdi.html

URLs in this post:

[1] хабар бермоқда: http://www.uzdaily.uz/articles-id-26522.htm

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.