Офис ижараси қимматлиги бўйича дунёда ЖЛЛ компанияси тадқиқот ўтказди. [1]
Қайд етилишича, 2021-йилда енг қиммат офислар рейтингида Ню-Ёркдаги Мидтаун Ҳонг-Конг билан биргаликда биринчи ўриндан жой олди. Бу шаҳарларда жойлашган офиснинг бир квадрат метри учун йилига $2900 тўлашга тўғри келади.
Пекиндаги молиявий кўча рўйхатда иккинчи поғонани егаллади. Бу йерда бир квадрат метр офис ижараси йилига $2200 га тенг.
Кейинги ўринларни Лондондаги Вест-Енд (бир квадрат метр учун йилига $2100) ва Кремний водийси егаллади ($1900).