- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Самарқанд – юксак даражадаги меҳмонларни кутишга тайёр!

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 12.09.2022 @ 15:02 In Новости | No Comments

     Самарқанд шаҳри азалдан тарихий учрашувлар ва тамаддунлар мулоқоти жойи, ўзаро маданий-гуманитар бойиш, халқаро савдони ривожлантириш, яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш кўприги бўлиб келган.
 
     Ўзбекистоннинг гавҳари ҳисобланган Самарқанди азим бугун-эрта ўз ишини бошлайдиган нуфузли тадбир – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзоларининг юксак даражадаги меҳмонларини  кутиб олиш учун ҳар тарафлама тайёр. Меҳмонларни олий мақомда кутиб олиш учун жумладан шаҳри азимга кириш йўллари, йўл чеккалари ва боғларга қарийб 10 миллиондан зиёд кўчатлар экилиб, шаҳар ҳуснига ҳусн қўшилди.
     Шаҳар кўчаларига ШҲТ ва унга аъзо мамлакатлар байроқлари, саммитга бағишланган афишалар илинган. Саммит арафасида Самарқандда замонавий аэропорт, халқаро сайёҳлик маркази қурилди. Марказ ҳудудида жами 10 та объект бунёд этилди, 2 та 5 юлдузли, 6 та 4 юлдузли меҳмонхона, конгресс ҳолл ҳамда карвонсарой комплекси қурилди.
     Энг муҳими, саммит иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш ишларига ҳам катта эътибор қаратилгани ҳолда, тадбирни янада самарали ўтказиш учун барча зарурий шароитлар яратилган.

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-samar-and-yuksak-darazhadagi-me-monlarni-kutishga-tajyor.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.