- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Shaxmatchilar musobaqasi

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 10.03.2015 @ 16:40 In Новости | No Comments

Навоийда “Камолот” шахмат тахтаси” республика турнирининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
 
    Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мусобақа ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, тафаккур ўйини бўлган шахматга қизиқувчи ўғил-қизларни рағбатлантиришда алоҳида аҳамият касб этмоқда.
 
    Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Камолот” шахмат тахтаси”нинг жорий йилги вилоят босқичида туман ва шаҳар босқичларида сараланган юз нафар 6-18 ёшли ҳаваскор шахматчи иштирок этди.
 
    Мусобақада ўз ёш тоифаси бўйича ғолиб чиққан ўн нафар ўғил-қиз орасида карманалик Муҳаммад Умрзоқов ҳам бор.
 
  – Болалигимдан шахматга қизиқаман, – дейди Кармана саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси М.Умрзоқов. – Туман миқёсида ўтказилган шахмат мусобақаларида бир неча бор ғолибликни қўлга киритганман. Ушбу беллашувда ғалабага эришишимда йиллар давомида тўплаган тажрибам асқотди. Турнирнинг якуний босқичида ҳам муносиб иштирок этишга астойдил ҳаракат қиламан.
 
Н.РАҲИМОВ,
ЎзА мухбири


Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-shaxnatchilar-musobaqasi.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.