- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Тест синовлари 2 сентябрда бошланади

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 07.08.2020 @ 23:46 In Новости | No Comments

ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошлаб, 2 ҳафта давомида ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

ДТМ бошқарма бошлиғи Барно Ражабовнинг сўзларига кўра, август ойида тест синовлари ўтказиладиган жойларни жиҳозлаш (стол-стуллар, таблолар қўйиш, видеокузатув ўрнатиш ва ҳ.к.) ишлари амалга оширилади.

Тест синовлари очиқ стадионларда, кунига 2 сменада ташкил этилади. Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевнинг маълум қилишича, тест синовларини ўтказиш учун республикадаги 155та стадион ўрганиб чиқилиб, улардан 40га яқини танлаб олинган.

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, имтиҳонлар куннинг қулай вақтида ўтказилиши, лозим бўлган ҳолларда абитуриентлар соябонлар билан таъминланиши маълум қилинди.

  • Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни 2020 йилда олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021-ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказган эди. Унда ёпиқ бинолар эпидемиологик талабга жавоб бермаслиги, ижтимоий масофага риоя қилинган тақдирда имтиҳонлар вақти анчага чўзилиб кетишини инобатга олиб, тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этиш юзасидан топшириқ берилган.
Манба: Kun.uz [1]

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-test-sinovlari-2-sentyabrda-boshlanadi.html

URLs in this post:

[1] Kun.uz: https://kun.uz/news/2020/08/07/test-sinovlari-2-sentyabrda-boshlanadi

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.