Туркиянинг жанубида юз берган ўрмон ёнғинлари бешта вилоятда 78 та аҳоли пунктига зарар келтирди, деб баёнот берди мамлакат қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли.
«Ёнғинлар туфайли 2 минг 219 та фермер зиён кўрган. Албатта, зарарлар қопланади», – деди Пакдемирли журналистларга.
Унинг маълум қилишича, ёнғинларни ўчиришда 16 самолёт, тўққизта учувчисиз бошқариладиган дронлар, 51 та вертолёт, 960 та ёнғин ўчирувчи машина ва тахминан 5,2 минг киши иштирок этмоқда.