- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz/uz -

«Uzbekistan airways» Самарқанд шаҳридан янги маҳаллий йўналишларда қатновларни йўлга қўймоқда

     Парвозлар мамлакатимизда ички туризмни янада ривожлантириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 28 март кунидан амалга оширилади.
     Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, «Uzbekistan airways» авиакомпанияси қуйидаги йўналишлар бўйича парвозларни амалга оширишни бошлайди:
     Самарқанд – Фарғона – Самарқанд
     Самарқанд – Урганч – Самарқанд
     Самарқанд – Наманган – Самарқанд
     Мазкур йўналишлардаги парвозлар ҳар куни амалга оширилади. Батафсил маълумотларни авиакомпания расмий веб-сайтидан олиш мумкин.