Марказий банкда Венгрия Бош вазири бош маслаҳатчиси Мартон Надь бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар давлатларнинг иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга, миллий валютага бўлган ишончни оширишга қаратилган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш тажрибаси, шунингдек, пул-кредит сиёсати тўғрисида фикр алмашишди.
Шу билан бирга, томонлар молия институтлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятларини ҳам муҳокама қилишди.
Манба: cbu.uz