- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Yoshlar bandligi doimiy e’tiborda

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 04.06.2015 @ 14:38 In Новости | No Comments

    Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшлар, айниқса, касбҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда коллежўқувчикорхона ўртасида тузилаётган уч томонлама шартномалар муҳим аҳамият касб этмоқда.
 
     Ёшлар бандлигини таъминлашда коллеж битирувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини корхоналарда ўтказаётгани ҳам қўл келаётир. Йирик саноат корхоналаридан бири – “Нукус текстиль” масъулияти чекланган жамиятида Нукус шаҳридаги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидан 123 нафари ишлаб чиқариш амалиётини ўтамоқда. Бўлғуси мутахассислар бу ерда ип-калава йигириш, газлама тўқиш, бўяш ва бичиш-тикиш сирларини ўрганмоқда.
       Корхона мутасаддиларининг таъкидлашича, амалиёт давомида ўзини кўрсатган ўқувчилар шу ерда ишда қолиш имконига эга бўлади. Айни пайтда корхонада меҳнат қилаётган 120 ишчининг аксарияти ёшлардир. Улар томонидан ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли маҳсулотлар ички бозордан ташқари, Хитой, Россия, Польша, Украина ва Литва каби мамлакатларга  экспорт қилинмоқда.
   – Мақсадимиз касб-ҳунар коллежи битирувчиларини доимий иш билан таъминлашга кўмаклашиш, – дейди Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Қалжан Бекманова. – Соҳага яқин бўлган коллежларнинг битирувчилари шу ерда амалиёт ўтаб, иш ўрганмоқда. Амударё туманидаги “Amudaryotех” масъулияти чекланган жамиятида 167, Беруний туманидаги “Астра текстиль” масъулияти чекланган жамиятида 133 нафар коллеж битирувчиси ана шундай имкониятга эга бўлмоқда.
ЎзА мухбири

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-yoshlar-bandligi-doimiy-e-tiborda.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.