- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz/uz -

Ўзбекистон асосан қандай озиқ-овқатларни импорт қилади?

     Буғдой, ун, ўсимлик мойи ва яна ўнга яқин маҳсулотлар Ўзбекистон озиқ-овқат импортининг асосини ташкил қилади.
     Ўзбекистонга қандай озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинаётгани ҳақида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Гулшан Ботирова маълум қилди.
     2020 йилда Ўзбекистонга 1,7 млрд. долларлик озиқ-овқат импорт қилинган бўлса, 2021 йилда 2,2 млрд. долларни ташкил қилган, бу – 25% кўп.
     Импорт озиқ-овқат маҳсулотлари асосан Қозоғистон ($ 881 млн.), Россия ($ 747 млн.), Белоруссия ($ 105 млн.), Украина ($ 59 млн.), Туркия ($ 45 млн.) давлатларидан импорт қилинган.
     Импорт озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий қисми:
     Вазирлик маълумотида республика ичида озиқ-овқат хавфсизлги стратегиясини таъминлаш учун қилинаётган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Хусусан, ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган 13 минг корхона, умумий майдони 4,7 минг гектар бўлган иссиқхоналар, 39 та агрологистика маркази ва 1 млн тоннадан юқори маҳсулот сиғимига эга бўлган 3 282 та омборхона ва совуткичлар фаолият юритаётгани айтиб ўтилган.
Манба: sputnik-news.uz [1]