- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Ўзбекистон сайёҳлар оқимини 2023 йилгача 10 миллионга етказмоқчи

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 12.11.2019 @ 22:09 In Новости | No Comments

 

Ўзбекистон ҳукумати уч йил ичида сайёҳлар ташрифини йилига 10 миллион нафаргача етказишни режалаштирган. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Абдуҳакимовга кўра, 2019 йилнинг 10 ойи давомида мамлакатга 5,5 млн нафар турист келган. Бу – ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга юқори кўрсаткичдир.

«Жадал ҳаракатлар натижасида 2023 йилгача сайёҳлар оқимини 10 миллионга етказишни режалаштирганмиз. Бунга қандай эришамиз? Албатта, йирик халқаро тадбирларнинг ўрни бу ерда аҳамиятли.

13-15 ноябрь кунлари ўтказиладиган «Ипак йўлида туризм»  Тошкент халқаро туризм кўргазмаси – Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасининг сайёҳлик саноатидаги энг йирик тадбирдир. 1995 йилдан бери ўтказиладиган ушбу кўргазмада бу йил 26 мамлакат вакиллари иштироки кутиляпти. Биринчи марта Грузиядан халқаро экспертлар келишади.

Ушбу тадбирда халқаро транспорт компаниялари, дипломатик ваколатхоналар, сайёҳлик ва курорт жойларининг стендлари намойиш этилади. Улар сони бу йили 85тани ташкил этади», – деди Азиз Абдуҳакимов 11 ноябрь куни матбуот анжуманида.

Унинг қўшимча қилишича, бу йил илк маротаба таълим туризмига бағишланган стенд ҳам ташкил этилади. Бунда халқаро талабаларга хизмат кўрсатиш ва шу соҳада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳам намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жерар Депардье Ўзбекистоннинг Франциядаги туризм элчиси этиб тайинлангани маълум бўлган [1] эди.
Манба: Kun.uz [2]


Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-zbekiston-sajyo-lar-o-imini-2023-jilgacha-10-millionga-etkazmo-chi.html

URLs in this post:

[1] маълум бўлган: https://kun.uz/77675727

[2] Kun.uz: https://kun.uz/news/2019/11/11/ozbekiston-sayyohlar-oqimini-2023-yilgacha-10-millionga-yetkazmoqchi

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.