- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -
Ўзбекистонда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди. Жами ўлимлар сони 7тага етди
Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 22.04.2020 @ 22:36 In Новости | No Comments
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманган вилоятида коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги оқибатида вафот этгани тўғрисида хабар берди.
«Шу йилнинг 14 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи Г. оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижасида унда коронавирус инфекцияси борлиги тасдиқланган. 54 ёшли ушбу бемор (аёл) олдин ҳам гипертония ва қандли диабет ташхиси билан сурункали касалланиб келган. Ушбу касалликлари ҳисобига у 17 апрель куни вилоят юқумли касалликлари шифохонасининг реанимация бўлимига олинган.
Беморнинг шу кунгача кунлик аҳволи мамлакатимиздаги мазкур соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассис шифокорлари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб келинган.
Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида. [1]
Эндиликда Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 7 нафарга етди, ўлимларнинг 3таси Наманган вилоятида қайд этилган. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги шифохоналарда 3 нафар, Фарғонада бир нафар бемор коронавирусдан зарарланиш оқибатида вафот этган.
Манба: Kun.uz [2]
Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz
URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-zbekistonda-yana-bir-bemor-koronavirusdan-vafot-etdi-zhami-limlar-soni-7taga-etdi.html
URLs in this post:
[1] хабарида.: https://t.me/ssvmatbuotkotibi/430
[2] Kun.uz: https://kun.uz/news/2020/04/22/ozbekistonda-koronavirusdan-vafot-etganlar-soni-7-nafarga-yetdi
Click here to print.
Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.