- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрида VII Европа киноси фестивали бўлиб ўтади

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 09.10.2019 @ 00:18 In Новости | No Comments

Фото: Depositphotos

“Ўзбеккино” миллий агентлиги, Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси билан бирга,  Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси (ЭОАВМА) кўмагида 11 октябрдан 10 ноябргача VII  Европа киноси фестивали бўлиб ўтади. 

“Ўзбеккино” ахборот хизмати хабарига кўра, бу йилги фестивал дастурида Тошкент, Нукус, Урганч ва Жиззах шаҳарларидаги катта экранларда Европанинг етакчи режиссёрлари томонидан яратилган фильмлар намойиш этилиши кўзда тутилган.

Очилиш маросими 11 октябрь куни Тошкентда, ЭОАВМА “Медиа-холл” биносида соат 18:00да бўлиб ўтади. Тантанали очилиш маросимидан сўнг “Белгияликлар Қироли” бадиий фильми намойиш этилади. Фестиваль Тошкентда жорий йилнинг 18 октябрь кунига қадар давом этади. 

VII Европа киноси фестивали доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида – 24-26 октябрь, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида – 1-3 ноябрь ва Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри кинотеатрларида – 8-10 ноябрь кунлари намойиш этилади.

Фестивал доирасида Европанинг 12 мамлакати: Австрия, Белгия, Болгария, Венгрия, Германия, Дания, Италия, Латвия, Нидерландия, Финляндия, Франция ва Швециянинг таниқли режиссёрлари томонидан яратилган 10 та фильм тақдим этилади. 

Булар: “Белгияликлар Қироли” комедия жанрида суратга олинган драма, “Қишдаги Луиза” анимацион фильми, “Стефан Тсвеиг: Европа билан хайрлашув” ҳужжатли фильми, “Имтиҳон” ва “Кичик фермер” драмалари, бирор бир инсон кадрга тушмаган “Ҳомо сапиенс” фильми, “Узоқдаги кучуклар ҳайқириғи” ҳужжатли фильми, криминал элементларига эга “Чямбра” драмаси, “Ҳаётдаги энг бахтли кун” номли қувноқ ҳужжатли фильм ва “Жаннат 89” бадиий фильмларидир.

Барча фильмлар рус ва ўзбек тилидаги субтитрлар билан аслият тилида намойиш этилади. Барча киносеансларга кириш – бепул.
Манба: Kun.uz [1]


Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-zbekistonning-t-rtta-sha-rida-vii-evropa-kinosi-festivali-b-lib-tadi.html

URLs in this post:

[1] Kun.uz: http://kun.uz/news/2019/10/08/ozbekistonning-tortta-shahrida-vii-yevropa-kinosi-festivali-bolib-otadi

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.