- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz/uz -

Жорий йилда биринчи марта инфляция бир ой ичида 1 фоиздан ошди

     Унга асосий сабаб сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиш суръатларининг ошиши бўлди.
     Апрель ойида инфляция 1,5 фоизни ташкил этди, бу Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан келиб чиқади.
     Озиқ-овқат маҳсулотлари 3 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, хизматлар 0,5 фоизга қимматлашди.
     Йил бошидан бери нархлар ўртача ойлик қиймати 1 фоиз бўлган ҳолда 4,1 фоизга ўсди. Январь, февраль ва март ойларида инфляция 1 фоиздан паст бўлган.
     Статистика янада ишончли бўлиб келган 2017 йилдан бери биринчи марта инфляция кетма-кет уч ой давомида 1 фоиздан ошмади. Марказий банк инфляцияни 2021 йилга қадар 10 фоиз даражасида прогноз қилди.
     10 фоиз 2017 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир. 2019 йил охирида инфляция 15,2 фоиз, 2018 йилда — 14,3 фоиз, 2017 йилда — 14,4 фоизни ташкил этган эди.
     Бунгача, ўнлаб йиллар давомида бу 3-5 фоиз орасида бўлган, аммо бу кўрсаткичлар жуда шубҳали.
 
 
Манба: spot.uz [1]