- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Oziq-ovqat mahsulotlari ko‘payadi

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 05.04.2017 @ 11:23 In Новости | No Comments

     Иқтисодиёт вазирлигида «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифалар» мавзусидаги  матбуот брифингида Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш суръати йилига ўртача 9-10 фоизга ўсаётганлиги таъкидланди.
     Хабарга кўра, брифингда мустақиллик йилларида озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилгани, мазкур соҳага инвестиция жалб этган ҳолда, замонавий технологияларни мева-сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришга жорий қилинаётгани, ишлаб чиқариш технологик базасининг янгиланиши эвазига ички бозорни сифатли маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш имконияти яратилиб, саноатда мазкур тармоқ улушининг тобора ошишига замин яратгани алоҳида қайд этилган. Дарҳақиқат, ўлкамизда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш,маҳсулот экспорти ҳажми йилдан-йилга ортмоқда. Бу борада давлатимиз томонидан муҳим фармон ва қарорлар, давлат дастурлари қабул қилиниб, уларнинг ижроси изчил таъминланмоқда.  
     Кейинги 5 йилда  мамлакатда озиқ-овқат соҳасини жадал ривожлантириш ва диверсификациялаш унинг хом ашё базасини кенгайтириш ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини берди. Хусусан, мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,6 бараварга, гўшт маҳсулотлари – 1,4 бараварга, сут маҳсулотлари – 1,4 бараварга ошди.

Манба: «kun.uz» сайти

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/oziq-ovqat-mahsulotlari-ko-payadi.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.