- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Qashqadaryoning eksportbop tuxumlari

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 02.06.2017 @ 10:53 In Новости | No Comments

     Шаҳрисабз туманидаги “Эко парранда” МЧЖда 70 минг зотли товуқ парваришланиб, кунига 60 мингдан зиёд тухум олинмоқда.Раҳбар М.Умидовнинг айтишича, товуқ парваришланадиган цехлар хориждан келтирилган замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозланган. – Товуққа ем беришдан тортиб, тухумини олишгача бўлган барча жараён автоматлашган тизимда ишлайди. 2012 йили 10 минг товуқ боқиш билан фаолият бошлаган корхона босқичма-босқич модернизация қилиниб, истиқболли лойиҳалар амалга оширилиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошди, янги иш ўринлари яратилди. Ички бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаган корхона ўтган йили қўшни Афғонистон ва Тожикистон давлатларига 107 минг долларлик маҳсулот экспорт қилди. Жорий йилнинг 1 апрелига қадар бу кўрсаткич 320 минг доллардан ошди.
Манба: «ЎзА»

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/qashqadaryoning-eksportbop-tuxumlari.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.