- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Qibraydagi forum

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 15.11.2016 @ 09:43 In Новости | No Comments

     Қибрай туманида хотин-қизларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлардаги иштирокини янада кенгайтириш, тадбиркорликнинг илғор тажрибаларини тарғиб этиш мақсадида «Қўли гулдир ўзбек аёлин… » шиори остида форум бўлиб ўтди. 
     Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси, «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси вилоят бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда кичик бизнес субъектлари вакиллари, тижорат банклари ходимлари, тадбиркор аёллар, ёшлар иштирок этди. 
     Форумда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар бизнес-режа тузиш, корхонани рўйхатдан ўтказиш, экспорт-импорт операциялари, божхона, солиқ тизимлари билан ишлаш борасидаги саволларига мутахассислардан атрофлича жавоб олди. 
     Тадбир доирасида вилоятдаги тадбиркор аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.
 Манба uza.uz

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/qibraydagi-forum.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.