- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Sifatli tibbiy mahsulotlar

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 16.02.2017 @ 11:57 In Новости | No Comments

     Мамлакатимиз тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ бугун маҳаллий хомашёлардан дориворлар тайёрланиб, улардан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда кенг фойдаланилмоқда.
     Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 31 октябрдаги қарорига кўра Фарғона вилоятида ҳам фармацевтика саноатини ривожлантириш, замонавий ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган йили вилоятда мазкур йўналишда 5 лойиҳа амалга оширилиб, маҳаллий хомашё асосида дори-дармон воситалари ва тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
     Жорий йил эса ўндан зиёд фармацевтика корхонасини ташкил этиш режалаштирилган. Бешариқ туманидаги «Beshariq momiq fayzi»МЧЖ иш бошлаганига кўп вақт бўлмаса-да,  ишлаб чиқарилаётган тиббиёт пахтасига бугун ички ва ташқи бозорда талаб катта. Миллий банкнинг туман филиали кредити ва тадбиркор сармояси эвазига корхонага замонавий технологиялар ўрнатилиб, айни кунда маҳсулот хорижга экспорт қилинмоқда.
     Янги турдаги тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида корхонага 1 миллиард 200 миллион сўмлик инвестиция йўналтириш кўзда тутилган.
 
Манба «ЎзА»

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/sifatli-tibbiy-mahsulotlar.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.