- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

«Startap haftaligi»

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 12.06.2017 @ 09:36 In Новости | No Comments

     “Стартап-ҳафталиги” танловининг Мирзо Улуғбек тумани босқичида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларининг 1 минг 300 дан зиёд битирувчиси иштирок этиб, қатнашчилар ахборот- коммуникация технологияларига оид ғоя ва лойиҳалари ҳамда уларни амалга татбиқ этишга қаратилган бизнес-режаларини тақдим этди.Танлов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Марказий банки ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида ташкил этилди.Зеро,инновацион технологияларни яратиш ва ҳаётга татбиқ этиш мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ва жадал ривожлантиришнинг муҳим шартларидан биридир. Ёш тадбиркор ва мутахассисларга ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида инновацион ғояларини амалга оширишда ҳомий ва ҳамкорлар топиш, тажрибали тадбиркорлардан маслаҳат олиш имконини берадиган “Startup mix” лойиҳаси амалга оширилди. “Стартап-ҳафталиги” танлови бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Ҳайъат аъзолари энг яхши етти лойиҳани саралаб олди.  Ғолиблар шаҳар биринчилигида қатнашиш учун йўлланма олди.


Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/startap-haftaligi.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.