- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Tabiiy gaz qazib olish ko‘payadi

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 01.02.2018 @ 17:35 In Новости | No Comments

     Юртимизда жорий йил янги конлар очиш орқали табиий газ захираси 57 миллиард куб метрга, нефть ва конденсат захираси 3,6 миллион тоннага кўпайтирилади. Шунингдек, 2018 йилда 63 миллиард куб метр табиий газ, 3 миллион тонна нефть ва конденсат қазиб олишни таъминлаш учун 255 та янги қудуқ ва 26 та янги технологик объектни қуриш ишларини якунлаш, 76 та қудуқни капитал таъмирдан чиқариш ишлари амалга оширилади. «Ўзбекнефтегаз» АЖ  тизимида геология-қидирув ва қазиб олиш ишлари самарадорлиги, ёқилғи материаллари билан ички эҳтиёжни таъминлашнинг аҳволи, тизимдаги истиқболли вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш (25.01.2018 й)да ана шу каби маълумотлар тилга олинди.
     Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2017 йилда 56 миллиард 417 миллион куб метр газ қазиб олинган бўлиб,  2016 йилда эса бу кўрсаткич 56 миллиард 132 миллион куб метрни ташкил этган эди.

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/tabiiy-gaz-qazib-olish-ko-payadi.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.