- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz/uz -

Tadbirkorlar va yoshlar uchrashuvi

     «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Миробод тумани кенгаши томонидан пойтахтимизда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан ёшларнинг учрашуви ўтказилди. 
     Йиғилишда тадбиркорлар «Менинг бизнес ғоям» танлови ғолиблари билан учрашиб, уларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш қонун-қоидалари, йўл-йўриқлари, ўз тажрибалари ҳақида сўзлаб беришди.
     Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан ёшлар учун бизнесни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, кичик бизнеснинг юридик мақомини танлаш, тижорат банкларининг кредит сиёсати, бизнес-режа тузиш талаблари, кичик бизнес технологияларини топиш, сотиб олиш ва олиб келиш шартлари бўйича маълумотлар берилди. 
Манба uza.uz