- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Tizim takomillashmoqda

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 02.05.2017 @ 11:07 In Новости | No Comments

     Миллий матбуот марказида Давлат статистика қўмитаси томонидан замонавий усулларни жорий этиш, ҳудудларнинг статистик кўрсаткичларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш тизимини такомиллаштириш ҳисобига маълумотларнинг сифати ва очиқлигини ошириш истиқболларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда 2017-2020 йилларда давлат статистика органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Ахборот-коммуникация технологиялари кўмагида маълумотлар тайёрлаш, уларнинг сифати ва очиқлигини ошириш, статистик ҳисоботларни қисқартириш, соҳалар статистик кўрсаткичларини такомиллаштириш жараёнларида эски услублардан воз кечиш яқин келажакдаги асосий вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.
 Асосий эътибор турли маълумот ва аналитик материалларни олишда фойдаланувчилар учун қулай имкониятларни таъминлаш, статистик маълумотларни тақдим этиш ва изоҳлаш механизмини янада такомиллаштиришга қаратилган.
            Манба «ЎзА»

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/tizim-takomillashmoqda.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.