- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz/uz -

Тozalik, ozodalik – salomatlik garovi

     «Касаба уюшмалари – болаларга» акцияси доирасида Қамаши ва Чироқчи туманларидаги қатор мактаблар биринчи синф ўқувчиларига вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси томонидан санитария-гигиена воситаларидан иборат бўлган жамланмалар, тозалик қоидалари акс эттирилган буклетлар тарқатилди.
     «Тозалик, озодалик – саломатлик гарови» номли тадбирлар давомида эса эндигина мактаб остонасидан ҳатлаган болажонларга шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзи ҳақида тушунчалар берилди. Атроф-муҳит, жамоат жойлари, мактаб, синфхоналарни тоза-озода тутишнинг афзалликлари, турли юқумли касалликлар тўғрисидаги маълумотлар етказилди.   
 
Манба qashqadaryogz.uz