Тошкентда мўътадил чўлларни ривожлантириш ва асраб-авайлаш борасида қилинадиган ишлар муҳокама қилинди

     2022-йил  9-июн куни Тошкентда Марказий Осиё чўллари бўйича ташаббус – CADI лойиҳаси Минтақавий котибиятининг фаолиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Семинар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси томонидан Грайфсвальд университети (Германия) ва Михаэл Зукков жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
     Тадбирда халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, БМТ агентликлари, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги CADI лойиҳаси Миллий котибиятлари аъзолари иштирок этди.
     Германия ҳукумати томонидан молиялаштирилган CADI лойиҳаси 2017-йилдан буён Грайфсвальд университети, Михаэл Зукков жамғармаси ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан амалга оширилмоқда. Ўзбекистондан ташқари Марказий Осиё чўллари бўйича ташаббуснинг мақсадли мамлакатлари Қозоғистон ва Туркманистон бўлиб, бу мамлакатлар ҳам ўзининг ноёб ландшафтлари ҳамда бой ҳайвонот оламига эга поёнсиз чўллари билан машҳур. Лойиҳа доирасида чўлларни асраш, саксовул плантацияларини кенгайтириш ва трансчегаравий қўриқланадиган ҳудудлар яратиш, энг муҳими, мўътадил чўлларнинг оғир шароитида деҳқончилик билан шуғулланаётган аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
     «Марказий Осиё чўллари бўйича ташаббуси – биз ФАО билан биргаликда иштирок етаётган муваффақиятли минтақавий лойиҳалардан биридир. Минтақавий Котибиятнинг келаси фаолияти 2012 йилда Рио-де-Жанейрода қабул қилинган БМТ конвенциялари – Чўлланишга қарши курашиш Конвенцияни, Биологик хилма хилликни асраш Конвенцияни ва Иқлим ўзгариши Конвенцияни амалга оширишга хизмат қилади, деб умид қиламан», – дейди Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитасининг халқаро алоқалар ва экотуризмни ривожлантириш бўлими бошлиғи Абдувоҳид Заҳадуллаев.
     Эслатиб ўтамиз, 2021-йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси биносида CADI минтақавий котибияти офисининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
     «CADI минтақавий котибияти Марказий Осиёда CADI лойиҳаси томонидан амалга ошириладиган барча тадбирларнинг вориси бўлиши кутилмоқда. Унинг вазифаси биохилма-хилликни сақлаш ва мўътадил чўл экотизимларидан барқарор фойдаланишни қўллаб-қувватлашдир. Ҳозирда таркибимизда учта Марказий Осиё аъзо давлатлари мавжуд, аммо минтақавий Котибият эшиклари глобал аҳамиятга эга ноёб экотизимларни сақлаш ташаббусини қўллаб-қувватлашни истаган бошқа мамлакатлар учун ҳам очиқ», – дейди CADI минтақавий котибияти координатори Темурбек Реимов.
     Семинар иштирокчилари CADI минтақавий котибиятининг фаолияти, яъни унинг нодавлат ташкилот сифатидаги мақоми, тузилиши, низоми ва келажакдаги иш режаси билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, молиявий ресурсларни сафарбар қилиш имкониятлари ўрганилди.
 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.