- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Xalqlarni birlashtiruvchi namoyish

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 12.09.2017 @ 09:34 In Новости | No Comments

     Қозоғистонда 10 сентябрь куни «Astana EXPO – 2017» халқаро ихтисослашган кўргазманинг расмий ёпилиш маросими ўтказилиб, унда қатор давлат раҳбарлари ва халқаро делегациялар етакчилари иштирок этди. Уч ой давом этган кўргазмада Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Хитой, Германия, Буюк Британия, Франция, Япония, Туркия, Ҳиндистон, Вьетнам, Арманистон, Покистон, Озарбайжон, Беларусь, Куба, Туркманистон, Руминия, Бразилия, Грузия каби 120 га яқин давлат ўзининг технологик, илмий, маданий ютуқлари намойиш этилди. Саноатлаштириш рамзи, техник ва технологик ютуқлар намойиши учун очиқ платформа ҳисобланган ЭКСПО кўргазмаси миллионлаб одамлар эътиборини тортди.5 миллиондан зиёд меҳмон ташриф буюрган кўргазмада Ўзбекистон самарали иштирок этди. Юртимизнинг автомобилсозлик, юқори технологиялар, робототехника, туризм, аграр соҳаларда эришган ютуқлари акс эттирилган стендлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотиб, истиқболли ҳамкорликка оид қатор шартномалар имзоланди.

     Навбатдаги халқаро ихтисослашган кўргазма 2020 йил Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилади

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/xalqlarni-birlashtiruvchi-namoyish.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.