- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Yana bir muhim forum

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 23.09.2016 @ 09:18 In Новости | No Comments

     Халқаро бизнес-марказда «ICTForum–2016» ахборот-коммуникация технологиялари форуми бўлиб ўтди. 
     Етакчи IT-компаниялар вакиллари, мамлакатимиз ва хорижий экспертлар – жами 800 нафардан ортиқ мутахассис иштирок этган форумда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда иқтисодиётнинг турли тармоқларига ахборот-коммуникация технологиялари изчил жорий этилгани юксак самаралар бераётгани алоҳида таъкидланди.
     Форумда 70 дан зиёд маъруза тақдим этилди. Унда Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш истиқболларини белгилаш, хорижий олим ва тадқиқотчилар билан ахборот технологияларининг муҳим тармоқлари бўйича тажриба алмашишни рағбатлантириш, амалий тадқиқот ва ишланмалар имкониятлари муҳокама этилди. 
     Секцияларда давом этган муҳокамаларда давлат хизматлари институтининг шаклланишида «Электрон ҳукумат» тизимининг роли, аҳолига кўрсатилаётган интерфаол хизматлар кўлами ва сифатини ошириш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, медиа бизнесини ва дастурий таъминот саноатини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. 
 
Манба uza.uz

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/yana-bir-muhim-forum.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.