- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Yana bir muhim tadbir

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 31.08.2016 @ 11:32 In Новости | No Comments

     Тошкент вилоятида «Таълим-тарбия самарадорлигини таъминлашда синф раҳбарининг ўрни ва роли» мавзуида умумтаълим мактаблари ўқитувчилари учун ўқув-семинарлари ўтказилмоқда. 
     Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан «Соғлом она ва бола йили» давлат дастури ижроси доирасида Чиноз туманида ташкил этилган шундай тадбирда туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, маҳалла фаоллари, мактаб директорлари ва ўқитувчилар иштирок этди. 
     Унда Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодни жисмонан соғлом, юксак интеллектуал салоҳиятли ва малакали кадрлар қилиб тайёрлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани алоҳида таъкидланди.
     Тадбир якунида синф раҳбарларининг ўқувчилар билан ишлаш методикаси даражасини аниқлаш ва уларнинг иш фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган махсус тест синовлари ўтказилди. 
 
Манба uza.uz

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/yana-bir-muhim-tadbir-2.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.