- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Yangi bog‘

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 12.06.2017 @ 09:37 In Новости | No Comments

     Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббусига кўра пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида янги боғ очилиб,унга буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди. Янги боғнинг буюк бобомиз номи билан аталиши бежиз эмас, зеро, буюк давлат арбоби, беназир шоир фаолиятида боғлар барпо этиш, шаҳару қишлоқлар ободлигига эътибор бериш алоҳида ўрин тутган. Майдони 12 гектардан иборат бу экологик боғ ландшафт дизайни, сув ҳавзалари, спорт майдончалари махсус экологик архитектура-қурилиш талаблари асосида бунёд этилган бўлиб, унда сокин ва осойишта муҳит ҳукмрон. Боғдаги мавжуд қурилмалар соғлом турмуш тарзи ғоялари тарғиботига хизмат қилади. Очиқ тренажёр майдони, бадминтон, волейбол, теннис, футбол майдончалари, велосипед йўлакчаси, болалар ўйингоҳи кичкинтойлар, спортсевар ўғил-қизлар билан гавжум. Йога террасаси, болалар майдончаси, гулзорлар боққа бетакрорлик бағишлайди. Боғдаги спорт майдончаларининг илк меҳмонлари Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари, серфарзанд оилалар бўлди.


Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/yangi-bog.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.