- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш рейтингида 96,6 балл билан биринчи ўринни эгаллади

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 16.04.2021 @ 16:38 In Новости | No Comments

     “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси томонидан давлат органлари ва ташкилотларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш рейтинги эълон қилинди.
     Мазкур рейтинг “Киберхавфсизлик маркази” ДУКнинг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланган.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 июндаги ПҚ-4751-сонли қарорида юклатилган вазифаларга мувофиқ, “Киберхавфсизлик маркази” ДУК томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати 2021 йил I чораги якуний натижалари бўйича рейтинг баҳолаш ўтказилди.
     Энг юқори рейтингдаги ташкилотлар Топ-10талигида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва қатор банклар, бошқа ташкилотлар, шу жумладан, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ўрин олди.
     Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур рейтингда 96,6 балл билан биринчи ўринни эгаллади.
 
 
Манба: cbu.uz [1]

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/zbekiston-respublikasi-markazij-banki-ahborot-va-kiberhavfsizlikni-taminlash-rejtingida-96-6-ball-bilan-birinchi-rinni-egalladi.html

URLs in this post:

[1] cbu.uz: https://cbu.uz/oz/

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.