Ҳурматли Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи жамоаси!

     «Ўзбекнефтгаз» АЖ жамоаси ва ўз номимдан корхона ташкил топганининг 25 йиллиги муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилинг!
     Ўзбекистон иқтисодиётида нефть-газ саноати устувор йўналишлардан бири ҳисобланади, чунки у кўп жиҳатдан мамлакат аҳолиси фаровонлигини таъминлайди ва нафақат юртимиз иқтисодий ривожига, балки унинг хавфсизлиги ҳамда энергетика мустақиллигига ҳам таъсир кўрсатади.
     «Бухоро НҚИЗ» МЧЖ нефть бозорларининг энг муҳим иштирокчиларидан биридир. Заводнинг асосий фаолияти углеводород хомашёсини қайта ишлаш, Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги комплекси ва аҳолиси учун тегишли ҳажм ва ассортиментда нефть маҳсулотлари ҳамда суюлтирилган газ ишлаб чиқаришдан иборат.
     Бухоро НҚИЗнинг шонли тарихи корхона раҳ­барлари ва ишчи-мутахассисларининг улкан меҳ­нати маҳсулидир.
     Ўтган 25 йил давомида завод ҳаётида жуда кўп ўзгаришлар рўй берди, давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган вазифаларни амалга ошириш борасида доимо ижодий ва чуқур илмий ёндашилди. Устоз-шогирд анъанаси асосида жаҳон талабларига жавоб бера оладиган мутахассислар ва уларга издош бўладиган ёш кадрлар жамоаси шаклланди.
     Муваффақиятга унга интилганларгина эришади. Бухоро НҚИЗ фаолияти ҳам бунга ёрқин далилдир.
     Мутахассисларимизнинг ҳалол ва самарали меҳнати ҳамиша давлат мукофотлари билан юксак баҳоланиб келинмоқда. Умид қиламизки, му­ваффақиятларга эришишда ва марраларни забт этишда давом этасиз.
     Истеъмолчиларни нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш фаолиятимизнинг асосий тамойили бўлгани ҳолда сифатни кафолатлаш ва такомиллаштириш юзасидан кенг қамровли ишлар олиб борилаётгани эътирофга лойиқ, албатта. Натижада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва салмоғи ҳам, тадқиқот институтлари ва корхоналар билан ҳамкорлик алоқалари ҳам кенгайди. Истиқболда янада улкан режаларни амалга ошириш бош мақсадга айланган.
     Бугун, юбилей куни фахрийларимизга ҳам алоҳида миннатдорлик сўзларини айтамиз. Ўзбекистон нефть-газ саноати, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ривожига қўшган улкан ҳиссангиз, профессионаллигингиз, матонатингиз ва ёш авлодга кўрсатган ибратли фаолиятингиз учун ташаккур!
     Ушбу муҳим кунда Бухоро НҚИЗ раҳбарияти ва бутун жамоага янги муваффақиятлар, улкан бунёдкорлик ютуқлари, моддий фаровонлик, сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат тилаймиз!
     Заводнинг янада гуллаб-яшнаши ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик давом этишига ишонамиз.
     Байрамингиз муборак бўлсин!
 
Ҳурмат билан,
Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев,
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.