Mutaxassis fikri

Mutaxassis fikri

Янгиланаётган фармацевтика – давр талаби

6/2021

     Бугун мамлакатимизда барча соҳаларда кузатилаётгани каби фармацевтика соҳасида ҳам юқори ўсиш суръатлари таъминланиб, маҳаллий хом ашёдан жаҳон стандартлари даражасидаги дори воситалари тайёрланмоқда. Албатта, соҳадаги янгиланиш­лар негизида Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар, қатор қарор ва фармонлар амалиётга татбиқ этилаётгани каби зарурий омиллар ётибди.
     Жумладан, юртимизда сўнгги йилларда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиб­бий техникалар ишлаб чиқариш тизимини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди, маҳаллий фармацевтика тармоғини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яра­тилди.
     Соҳадаги биргина божхонага доир енгилликлар ҳам киши диққатини жалб этмай қолмайди. Хусусан, Ўз­бекистон Республикаси Вазирлар ­Маҳ­камасининг 1008-сонли қарорига асосан фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисм­лари, фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун «тоза хоналар», сэнд­вич-панеллар ва вентиляция тизимлари, шунингдек, лаборатория ҳай­вонларини боқиш, клиник олди тад­қиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш (шу жумладан, дорихона ичида тайёрлаш) учун ишлатиладиган хом ашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари рўйхати тасдиқланиб, 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан озод қилинди. Соҳадаги амалга оширилган яна бир муҳим қадам­лардан бири – бу фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолияти ташкил қилингани.
     Фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолияти
     Республикамизнинг фармацевтика тармоғини ривожлантиришга йўналтирилган инвестиция лойиҳа­ларини изчиллик билан амалга ошириш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни соҳага фаол жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, доривор ўсимликлар хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳамда юқори қў­шилган қийматли фармацевтика маҳ­сулотлари ишлаб чиқаришни таш­кил этиш мақсадида республика­миз ҳу­дудларида фармацевтика эркин иқтисодий зоналар ташкил этилган. Бугунги кунда республикамиз бўйича ана шундай эркин иқтисодий зоналардан 6 таси самарали фаолият юритмоқда.
     ● Мазкур фармацевтика эркин иқтисодий зоналарининг асосий вазифалари қуйи доривор ўсимликлар хомашёсини ўзига хос табиий шароитларда етиштириш ва кейинчалик қайта ишлаш борасида Андижон, Жиззах, Наманган, Сурхондарё ҳамда Тошкент вилоятларининг ишлаб чи­қариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;
     ● юқори қўшилган қийматли замонавий фармацевтика маҳсулотлари ва дори воситаларини ишлаб чиқа­ришни, биринчи навбатда белгиланган тартибда ташкил этилган планта­цияларда етиштирилган доривор мод­далар (субстанциялар) ҳамда до­ривор ўсимликлар хомашёси неги­зида ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб этиш;
     ● республикамизнинг фармацевтика соҳасини ривожлантиришга, дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи­ларни қўллаб-қувватлашга, маҳаллий дори-дармон воситалари бозорини ўзимизда ишлаб чиқарилган юқори сифатли препаратлар билан тўлдиришга кенг имконият яратиш;
 
 
 
Дилшод АКБАРОВ,
фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги директорнинг биринчи ўринбосари
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.