OTB O‘zbekistonning tashabbuslarini qo‘llab quvvatlaydi

4/2018

Gutierrez
Осиё Тараққиёт Банки – жаҳон иқтисодиётининг етакчи молиявий тузилмаларидан бири ҳисобланиб, у қолоқ мамлакатларни ҳам, ривожланаётган мамлакатларни ҳам тараққий эттириш муаммоларини ҳал этишда жуда катта роль ўйнайди. ОТБ Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатларига алоҳида эътибор қаратади. Осиё Тараққиёт Банкининг «Стратегия, сиёсат ва шарҳ департаменти» бош директорининг ўринбосари Лея ­Гутиеррез хоним ўзининг журналимизга берган интервьюсида ОТБнинг ушбу минтақа муаммоларини ҳал этишдаги роли ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳот­ларнинг ОТБнинг мамлакатимиз билан ўзаро ҳамкорлик қилишига ижобий таъсири, шунингдек, мазкур ҳамкорлик­нинг истиқболлари ҳақида ҳикоя қилди
 
    – Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) бундан эллик йилдан кўпроқ вақт олдин ташкил этилган эди. Сизнингча, ушбу вақт мобайнида Осиё ва Тинч океани минтақасида қандай муҳим иқтисодий ўзга­риш­лар рўй берди?
    – ОТБ ташкил этилган 1966 йилда Осиё ва Тинч океани минтақаси жуда камбағал аҳволда бўлиб, энг му­ҳим муаммолардан бири унинг кўп сонли ва тез кўпайиб бораётган аҳо­лисини қандай қилиб боқишдан иборат эди. Бугунги кунда ушбу муаммони ҳал этиш борасида эришилган натижалар кишини қувонтиради. Охирги ўн йилликда Осиё ва Тинч океани минтақаси энг тез ривожланаётган минтақа ҳисобланиб, унинг жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2000 йилдаги 25 фоиздан 2016 йилда 33 фоизгача ошди. 2050 йилга келиб мазкур минтақа жаҳон ишлаб чиқаришининг ярмидан кўпини таъминлаши кутилмоқда. Алоҳида олиб қаралган мамлакатлар юксак натижаларга эришишди. Масалан, Хитой Халқ Республикаси ва Ҳиндистон жа­ҳоннинг энг йирик иқтисодиётла­ри сафидан жой олган. Бозор иқтисо­диётига ўтиш билан аҳолисининг умумий сони 640 млн. нафарга яқин бўлган Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) таркибига кирувчи мамлакатлар ушбу минтақада етакчи мавқега эга бўлишди. Иқтисодиётнинг жадал ўсиш суръ­атлари камбағалликнинг кескин камайишига ва аҳоли турмуш даражасининг яхшиланишига олиб келди. Харид қилиш қобилиятининг паритетига нисбатан 1,90 АҚШ доллари миқдоридаги чегаравий қиймат билан ўлчанадиган ўта қашшоқлик 2011 йилда Осиёнинг ривожланаётган мамлакатларида 1990 йилдаги 53 фоиздан 2013 йилда аҳоли умумий сонининг тахминан 9 фоизигача камайди.
– Рақамлар албатта, кишида таассурот уйғотади. Бироқ жа­ҳонда иқтисодий кўрсаткичларнинг янада ўсишига салбий таъсир кўрсатувчи қандайдир муаммолар, омиллар ҳамон сақланиб қолмоқда, ярим асрлик ижобий ўз­гаришлар даврини ҳисобга ол­ган ҳолда Осиё ва Тинч океани минтақаси ҳам бундан мустасно эмас. Бугунги кунда ушбу минтақа қандай муаммолар билан яша­моқда ва улар қандай ҳал этилаяпти?
 
 
Все интервью вы можете прочитать в печатной версии журнала

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Chop etildi

    2/2019

    № 2/2019

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • Jurnalni sotib olish

    PodpiskaЖурнални харид қилиш масалалари бўйича таҳририятнинг обуна ва тарқатиш бўлимига мурожаат этинг.

     

    Манзилимиз:

    Тошкент ш.,

    Ислом Каримов кўч., 55.

     

    Телефон:

    • (99897) 773-22-91.

    Сиз журнални шаҳар киоскаларидан ҳам харид қилишингиз мумкин.

  • Jurnalga obuna bo‘lish

    Jurnalga obuna bo‘lish
  • Elektron shakli

    Elektron shakli
  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    chekIn Toshkent sh., Islom Karimov ko‘ch., 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.