Reklama beruvchilarga

Ҳурматли реклама берувчилар!        

 «O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi» – «Экономический вестник Узбекистана» давлат журнали таҳририяти ўз мавзули сонларида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиш доирасида Ўзбекистонни истиқболли ривожлантиришнинг долзарб жиҳатларини қамраб олади.
«O‘zbekiston Iqtisodiy axborotnomasi» – «Экономический вестник Узбекистана» журнали – мамлакатимизда иқтисодиёт реал сектори ривожланишининг ҳам минтақавий, ҳам тармоқ кўрсаткичларини ёритувчи, уч тилда чоп этиладиган ягона нашр. Журнал обуна бўйича мамлакатимизнинг барча минтақаларига, турли даражадаги раҳбарлар, иқтисодчилар, молиячилар, тадбиркорлар, фермерлар, илмий доира вакиллари ўртасида ҳамда «O‘zbekiston havo yo‘llari» МАК халқаро авиарейсларининг бортларида, Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперция биржасида, Ўзбекистон дипломатик корпуси вакиллари ўртасида ва Тошкент шаҳрининг йирик меҳмонхоналарига бепул асосда тарқатилади. Журнал иқтисодиётнинг барча соҳалари мутахассисларида катта қизиқиш уйғотиб, қўшимча равишда тармоқ аудиториясини қамраб олади.
Шунингдек, журналда «Суҳбат» рукни мавжуд бўлиб, унда турли тармоқлар етакчи компания ва ташкилот раҳбарлари билан уюштириладиган интервьюлар билан танишиш мумкин.
«O‘zbekiston Iqtisodiy axborotnomasi» – «Экономический вестник Узбекистана» журнали реклама  бўлими ҳамкорлар 2016 йил сонлари  этиш бўннча реклама кампанияси бошланганлигини маълум қилади. Бизда йиллик ҳамкорлар учун ҳам, тематик сонларга оид реклама берувчилар учун ҳам қулай чегирмалар тизими қўлланилади.
Реклама макетлари тайёрлашга зарурат туғилган ҳолларда  дизайнерларимиз томонидан ҳар қандай мураккабликдаги график ишланмаларимиз энг нозик дидли мижозлар талабларини қондиради.

 

 

Журнал тарқатиш

Қуйидаги обуна агентликлари орқали журналимиз барча Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб тарқатилади: «Матбуот тарқатувчи», «Тошкент почтамти», «BTL‐Arzi media», «Калеон», «InterPress», «Нашриёт дунёси», «Inform‐Pochta».

Бепул тақатиш

«O‘zbekiston havo yo‘llari» МАК халқаро авиарейсларининг бортларида;

вазирликлар ва идораларда;

Тошкент шаҳрининг тўрт ва беш юлдузли меҳмонхоналари матбуот-стендларида («International», «Wyndham», «GrandMir», «Uzbekistan», «Radisson BLU», «Le Grand Plaza», «Miran Hotel», «Lotte Hotel Tashkent Palace»);

хорижий мамлакатлар элчихоналари матбуот-стендларида.

 

Журнал тафсилоти:

нашр формати — 210×290 мм;

саҳифалар сони — 100–150;

адади — 2000–3000 нусха;

даврийлиги — бир йилда 6 та сон;

босиш:

муқова — 250 г/м2 4+4 бўёқлар + УФ‐лаклаш;

ички блок — 90 г/м2 4+4 бўёқлар;

асосий реклама блоги — 150 г/м2.

босиладиган тил — давлат, рус, инглиз

 

Макет ва мақолаларга қўйиладиган талаблар:

формат 215×295 мм (кесишгача);

TIFF (профайлсиз),

CDR (қийшайтирилган шрифтлар);

330 dpi;

бўёқлар энг кўп миқдори 300%;

рангнинг энг кам иштироки 3%;

ранг модели CMYK;

энг юпқа чизиқлар 0,5 pt.;

манбалар: CD-дисклар, DVD, USB-Flash;

«Босишга тасдиқлайман» ёзувли натурал катталикка оригинал-макетни босиб чиқариш;

Лицензиялар, сертификатлар нусхалари.

 

 

Журнал 1919 йил март ойидан бошлаб чоп этилади.

 

Ҳурмат билан,

реклама хизмати раҳбари                                               

Азамов Ш.

 

 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Нашр этилди

    Нашр этилди

    4/2018

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • Jurnalni sotib olish

    PodpiskaЖурнални харид қилиш масалалари бўйича таҳририятнинг обуна ва тарқатиш бўлимига мурожаат этинг.

     

    Манзилимиз:

    Тошкент ш.,

    Ислом Каримов кўч., 55.

     

    Телефон:

    • (99897) 773-22-91.

    Сиз журнални шаҳар киоскаларидан ҳам харид қилишингиз мумкин.

  • Jurnalga obuna bo‘lish

    Jurnalga obuna bo‘lish
  • Elektron shakli

    Elektron shakli
  • Bog’lanish

    chekIn Toshkent sh., Islom Karimov ko‘ch., 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.