(O´zbek) Юқори сифатли маҳсулот, малакали хизмат ва узоқ муддатли кафолат

4/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимизда Интернет ва ахборот технологиялари соҳа­си ривожидаги шиддатнинг қиёси йўқ. Бугун ҳар бир хонадонда компьютер, ноутбук, планшет каби замонавий техникаларнинг бўлиши, миттигина эк­ранда Интернет орқали дунё янгиликларини кузатиб бориш кўникмаси нафақат ёшлар, балки барча ёшдаги ҳамюрт­ларимизда шакллангани – бу энди янгилик эмас. Мана шу жараёнда, табиийки, ахборот ва инновацион технологиялар йўналишида хизмат кўрсатаётган компанияларнинг зиммасидаги вазифа янада ортмоқда. Буни теран англаб, ўз фаолиятини замон билан ҳам­нафас­ликда олиб бораётган, кафолатли хизмат кўрсатишда, аввало, ми­жоз­лар манфаатини устувор билган компаниялар пешқа­дамлик қилиши, аҳо­ли ўртасида ишонч ва ҳурмат қозо­ниши шуб­ҳасиз.
     “CityNet” юртимиздаги ана шундай етакчи компаниялардан ҳисобланади. Эътирофли жиҳати, у тақдим этадиган маҳсулотлар ва хизматларнинг кўлами жуда кенг. Жумладан:
     ● Интернет-провайдер;
     ● Интеллектуал видео кузатув;
     ● Хавфсизлик ва ёнғин сигнализацияси;
     ● Ёнғин хавфсизлик тизимлари;
     ● Киришни назорат қилиш ва бош­қариш тизимлари;
     ● IP ва аналог телефония;
     ● Автотураргоҳ тизимлари;
     ● Биноларни ёнғинга қарши қу­рилмалар билан таъминлаш;
     ● Овозли хабар ва эвакуация тизимини бошқариш;
     ● Кам қувватли тизимларни махсус қурилмалар билан таъминлаш;
     ● Қўнғироқларни қайта ишлаш маркази;
     ● Муҳандислик тизимларини автоматизациялаш;
     ● Кабель тармоқлари тузилмалари (ОТАЛ, МҲТ ва телефония);
     ● Конференцалоқа тизимлари;
     ● Паст оқимли тизимларни лойи­ҳалаш.
     Таъкидлаш жоизки, «CityNet» компанияси маҳсулотларини сотиб олиш баробарида мижозлар техникаларни ўрнатиш ва ишга тушириш хизматларидан ҳам фойдаланиши мумкин. Компаниянинг малакали мутахассислари ло­йиҳа­лаш ва уна амалга ошириш жараёнини мижозларнинг хоҳиш-истаклари­дан келиб чиққан ҳолда юқори сифат ва тезликда бажариб, буюртмани етказиб бериш билан бирга махсус сертификатларни талаб қиладиган энг мураккаб тизимларни ҳам қисқа фурсатда ва пишиқ-пухта қилиб ўрнатадилар. Барча хизматлар регламент ва протоколга мувофиқ амалга ошири­лади.
     Мижозлар билан доимий алоқада бўлиш учун компания томонидан ҳаф­танинг ҳар куни, 24 соат давомида тў­лиқ қўллаб-қувватлоқчи тизим ишлаб чи­қилган.
     Албатта, Ўзбекистонда, хусусан, пойтахтимизда «CityNet» билан рақо­батдош турдош корхоналар кам эмас. Бу эса мижозларга танлов имкониятини беради. Шундай экан, савол туғи­лади, хўш, мижоз нима учун «CityNet»ни танлаши керак? Унинг бошқалардан фарқли ўлароқ қандай афзалликлари бор?
     Компания жамоаси «CityNet» аф­залликларини қуйидагича келтиради:
     ● «CityNet» лойиҳалаш ва уни реализациялашгача бўлган барча хизматларни тақдим этади.
     ● Мижозларни 24/7 давомида техник тўлиқ қўллаб-қувватлаш тизими мавжуд.
     ● Ахборот технологиялар соҳасида илғор ва самарали ечимларни таклиф қилади.
     ● Кўп йиллик тажриба натижасида сифатли маҳсулот ва тизим стандартлари жорий этилган.
     ● Ўзбекистондан ташқари Муста­қил Давлатлар Ҳамдўстлигида, Хитойда ва Европа Иттифоқи давлатларида ҳам­корлари бор.
     Айтгандай, ҳамкорлар орасида “BOSCH”, “HUAWEI”,” HIKVISION”, “SNR”, “SIGUR”, “HP”, “DELL”, “ITC-Electronics”, “LENOVO”, “CISCO”, “Yealink”, “Schneider Electric”, “ПРОТЕЙ”, “Musicstyling”, “Helvar”, “Macroscop”, “GRANDSTREAM”, “Inncom”, “Honeywell”, “SIEMENS”, “BITTEL” сингари технологик гигантларни ҳам учратиш мумкин.
     Ҳар бир мижоз нафақат маҳсулот сифатига, балки компания тақдим этаётган хизматларнинг юқори даражада профессионаллигига ҳам ишонч ҳосил қи­лиши муҳимдир. “CityNet” компаниясида меҳнат қилаётган 300 нафардан зиёд мутахассислар юқори билим ва тажрибага эгалиги, ўз вазифаларини сидқидил­дан ва сифатли бажариши мижозларнинг ишончини оширишга замин яратмоқда. Тажрибали мухандислар томонидан ўрна­тил­ган тизим ва ускуналар узоқ вақт давомида хизмат кўрсатиши айни муддаодир.
 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.