Мамлакатимизда Интернет ва ахборот технологиялари соҳаси ривожидаги шиддатнинг қиёси йўқ. Бугун ҳар бир хонадонда компьютер, ноутбук, планшет каби замонавий техникаларнинг бўлиши, миттигина экранда Интернет орқали дунё янгиликларини кузатиб бориш кўникмаси нафақат ёшлар, балки барча ёшдаги ҳамюртларимизда шакллангани – бу энди янгилик эмас. Мана шу жараёнда, табиийки, ахборот ва инновацион технологиялар йўналишида хизмат кўрсатаётган компанияларнинг зиммасидаги вазифа янада ортмоқда. Буни теран англаб, ўз фаолиятини замон билан ҳамнафасликда олиб бораётган, кафолатли хизмат кўрсатишда, аввало, мижозлар манфаатини устувор билган компаниялар пешқадамлик қилиши, аҳоли ўртасида ишонч ва ҳурмат қозониши шубҳасиз.
“CityNet” юртимиздаги ана шундай етакчи компаниялардан ҳисобланади. Эътирофли жиҳати, у тақдим этадиган маҳсулотлар ва хизматларнинг кўлами жуда кенг. Жумладан:
● Интернет-провайдер;
● Интеллектуал видео кузатув;
● Хавфсизлик ва ёнғин сигнализацияси;
● Ёнғин хавфсизлик тизимлари;
● Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизимлари;
● IP ва аналог телефония;
● Автотураргоҳ тизимлари;
● Биноларни ёнғинга қарши қурилмалар билан таъминлаш;
● Овозли хабар ва эвакуация тизимини бошқариш;
● Кам қувватли тизимларни махсус қурилмалар билан таъминлаш;
● Қўнғироқларни қайта ишлаш маркази;
● Муҳандислик тизимларини автоматизациялаш;
● Кабель тармоқлари тузилмалари (ОТАЛ, МҲТ ва телефония);
● Конференцалоқа тизимлари;
● Паст оқимли тизимларни лойиҳалаш.
Таъкидлаш жоизки, «CityNet» компанияси маҳсулотларини сотиб олиш баробарида мижозлар техникаларни ўрнатиш ва ишга тушириш хизматларидан ҳам фойдаланиши мумкин. Компаниянинг малакали мутахассислари лойиҳалаш ва уна амалга ошириш жараёнини мижозларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда юқори сифат ва тезликда бажариб, буюртмани етказиб бериш билан бирга махсус сертификатларни талаб қиладиган энг мураккаб тизимларни ҳам қисқа фурсатда ва пишиқ-пухта қилиб ўрнатадилар. Барча хизматлар регламент ва протоколга мувофиқ амалга оширилади.
Мижозлар билан доимий алоқада бўлиш учун компания томонидан ҳафтанинг ҳар куни, 24 соат давомида тўлиқ қўллаб-қувватлоқчи тизим ишлаб чиқилган.
Албатта, Ўзбекистонда, хусусан, пойтахтимизда «CityNet» билан рақобатдош турдош корхоналар кам эмас. Бу эса мижозларга танлов имкониятини беради. Шундай экан, савол туғилади, хўш, мижоз нима учун «CityNet»ни танлаши керак? Унинг бошқалардан фарқли ўлароқ қандай афзалликлари бор?
Компания жамоаси «CityNet» афзалликларини қуйидагича келтиради:
● «CityNet» лойиҳалаш ва уни реализациялашгача бўлган барча хизматларни тақдим этади.
● Мижозларни 24/7 давомида техник тўлиқ қўллаб-қувватлаш тизими мавжуд.
● Ахборот технологиялар соҳасида илғор ва самарали ечимларни таклиф қилади.
● Кўп йиллик тажриба натижасида сифатли маҳсулот ва тизим стандартлари жорий этилган.
● Ўзбекистондан ташқари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида, Хитойда ва Европа Иттифоқи давлатларида ҳамкорлари бор.
Айтгандай, ҳамкорлар орасида “BOSCH”, “HUAWEI”,” HIKVISION”, “SNR”, “SIGUR”, “HP”, “DELL”, “ITC-Electronics”, “LENOVO”, “CISCO”, “Yealink”, “Schneider Electric”, “ПРОТЕЙ”, “Musicstyling”, “Helvar”, “Macroscop”, “GRANDSTREAM”, “Inncom”, “Honeywell”, “SIEMENS”, “BITTEL” сингари технологик гигантларни ҳам учратиш мумкин.
Ҳар бир мижоз нафақат маҳсулот сифатига, балки компания тақдим этаётган хизматларнинг юқори даражада профессионаллигига ҳам ишонч ҳосил қилиши муҳимдир. “CityNet” компаниясида меҳнат қилаётган 300 нафардан зиёд мутахассислар юқори билим ва тажрибага эгалиги, ўз вазифаларини сидқидилдан ва сифатли бажариши мижозларнинг ишончини оширишга замин яратмоқда. Тажрибали мухандислар томонидан ўрнатилган тизим ва ускуналар узоқ вақт давомида хизмат кўрсатиши айни муддаодир.