(O´zbek) Barqaror rivojlanish – bosh mezon!

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Истиқлол йилларида мамлакатимизда кўплаб соҳалар қатори суғурта бозорини ривожлантириш борасида ҳам бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Суғурта ташкилотларининг самарали фаолият кўрсатиши учун ҳуқуқий, ташкилий-техник шарт-шароитлар яратилиб, аҳоли ва мижозларга ҳар томонлама қулай бўлган суғурта хизматлари кўрса­тувчи шохобчалар ташкил этилмоқда. Масалан, биргина «ALSKOM» суғурта компанияси фаолияти ҳақида тўхталадиган бўлсак, ушбу ташкилот ўтган давр мобайнида корхона ва муассасаларни иқтисо­дий ва молия­вий хавфсизлигини таъминлашда ўзини ишончли ҳамкор сифатида намоён этганлигини эътироф этиш мумкин.
     Юртимизда кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларини қўл­лаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор, иқтисодиёт тармоқларида яратилаётган қулай ва жозибадор сармоявий муҳит, барқарор иқтисо­дий ўсиш суръатлари, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш жараёнлари ҳам соҳа ривожига ўзига хос ҳисса қўшмоқда, десак му­болаға бўлмайди.
     Ўзбекистон ахборот-коммуникация соҳасида фаолият кўрсатаётган субъектлар фаолиятини ишончли ҳи­моя қилиш мақсадида 1996 йилда ташкил этилган мазкур суғурта компанияси корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий ва молиявий хавфсизликни таъминлаш ҳамда ишончини қозо­ниш борасида улкан муваффақи­ят­ларни қўлга киритди. Айниқса, ком­пания Ўзбекистон бозорида биринчилардан бўлиб, суғурта полисларини мобиль банкинг тизими орқали онлайн сотуви бўйича «eshop.alskom.uz» электрон дўконини ишга туширгани ҳамда жорий қилгани мижозлар­га суғурта хизматлари кўрсатишнинг замонавий тизими яратилаётганидан далолат беради. Энг муҳими, ушбу тизим суғурта қилдирувчиларга компания сайтида ариза-анкетани тўлдиришни қийинчиликларсиз, суғурта полиси учун тўловни электрон тўлов ти­зими орқали амалга ошириб, қисқа муддатларда курьер орқали суғурта полисини олиш имконини беради.
     Биз учун энг қувонарли ҳол, компаниямиз фаолияти мустақил эксперт­лар томонидан юқори баҳоланиб, «Суғурта фаолиятини ўсиш суръати бўйича пешқадам» ва «Ўзбекистоннинг етакчи суғурта ташкилоти» ­каби юқори номинацияларга сазовор бўл­ганмиз, деб баралла айтиш мумкин. Компаниямизнинг бундай му­ваф­­фа­қиятларни қўлга киритиши унинг нуфузидан далолат беради. Қо­ла­верса, компания «Saipro» рейтинг агентлиги томонидан берилган «uzA+ — ўта юқори молиявий ишончлилик» рейтингига эга. Энг илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг кўламда жалб қилиш, ахборот алмашинувининг ягона тизимини шакллантириш, ҳужжатларни расмийлаш­тириш ҳамда суғурта фаолияти иш жараёнлари самарадорлигини ошириш борасида ҳам салмоқли натижаларга эришмоқда.
     Қолаверса, «ALSKOM» суғурта ком­панияси 2016 йилдан электрон полиси сотувини йўлга қўйди. Мижоз компания электрон манзили (www.alskom.uz)даги ўзининг шахсий кабинети орқали ўзи ҳақидаги маълумотларни киритади ва электрон суғурта полисини шахсий кабинети орқали қабул қилиб олади. Дарҳақиқат, янги технологияларнинг жорий этила­ётгани мамлакатимизда рақобатбар­дошлик даражасини ошириб, катта қулайликларга йўл очмоқда. Бу эса, ўз навбатида, истиқболли лойиҳалар амалга оширилишига замин яратмоқ­да. Қолаверса, корхона ва ташкилот­лар учун қўшимча даромад манбаини яратиш мақсадида компания то­монидан суғурта хизматларини воситали сотиш механизми жорий этил­ди. Бугунги кунда жаҳон почта тизи­ми даромадлари ҳажмида қў­шим­ча хизмат турларининг, айниқса, суғурта хизматлари кўрсатишнинг салмоғи тобора ортиб бормоқда. Бу борада «Ўзбекистон почтаси» АЖ билан ҳам­корликда суғурта полисларини мамлакат ҳудудларида кенг миқёсда сотилишини таъминлашга қаратилган «почта-суғурта» тизимининг йўлга қўйилганлигини мисол қилса бўлади.
     Шуни ҳам эътироф этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Unicon.uz» маркази ҳамда «ALSKOM» суғурта компанияси ҳамкорлигида самарали ишларни амалга оширмоқ­да. Чунки, мазкур ҳамкорлик натижа­сида нафақат мамлакатимиз­да, ­балки Ҳамдўстлик давлатларида ҳам биринчилардан бўлиб, «Ахборот хавфлари­ни суғурта қилиш» бўйича янги инно­вацион суғурта маҳсулоти яратилди. Ушбу маҳсулот икки маротаба «Энг яхши инновацион суғур­та маҳсулоти» номинацияси бўйича миллий суғурта бозоримиздаги олий мукофот – «Олтин соябон» мукофотига лойиқ, деб топилди. Бу мукофот инновация су­ғурта маҳсулотини су­ғурта ҳамжа­мия­ти томонидан тан олин­ганлигини ифодалайди. Ҳозирда ушбу инновация суғурта маҳсулоти амалиётга кенг жорий этилмоқда.
     Бундан ташқари, компанияда SMS-хабарнома тизими йўлга қўйил­ган бў­либ, у суғурталанувчилар, транс­порт воситалари эгалари фуқа­ро­лик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полиси муддати тугаётганлиги ҳақида огоҳлантиради. «SMS-хабар» транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини маж­бурий суғуртасини расмийлаш­тирган ҳамда шахсий мобиль телефон рақа­мини тақдим қилган ҳар бир суғурта­ланувчига харид қилган суғурта полиси, унинг амал қилиш муддати ва тўланган суммаси ҳақида хабар юборади. Бу, ўз навбатида, «ALSKOM» СК AЖ суғурта хизматлари истеъмолчиларига суғурта полисининг ҳақиқий­лиги ва унинг қиймати бўйича ҳисоб­нинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш имконини беради. Шу билан бирга, олис қишлоқ жойлардаги аҳоли учун енгиллик яратиш мақсадида, банк кар­талари орқали тўловни амалга оши­риш учун терминаллар билан жиҳозланган автотранспортлар бириктирилган «Суғур­та полисларини сотиш бўйича сайёр гуруҳлар» фаолият юритмоқда.
     Шу ўринда айтиш лозимки, ҳозир­да компанияда автоматлаштирилган маълумотлар тизими ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ қилинди. Мазкур тизим замонавий интернет технологиялари қўлланиши асосида ишлаб чиқилган бўлиб, барча керакли ҳуж­жатларни шакллантириш ва чоп этиш жараёнларини тезлаштириш, маълумотлар базалари шаклланишини, су­ғурта даъволарининг рўйхатга олиниши ҳамда ўз вақтида кўриб чиқи­ли­шини назорат ва мониторинг қилиш, уларни компаниянинг ягона маълумотлар базасида сақлаш имконини яратди.
     Қисқача айтганда, «ALSKOM» су­ғур­та компанияси келгусида ҳам аҳо­лини, иқтисодиётнинг реал сектори корхона ва ташкилотларини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъ­ектларини суғурта­лаш масалаларига устувор вазифа сифатида алоҳида эътибор қаратади. Аҳолининг барча ижтимоий қатламларига юқо­ри сифатли ҳамда тезкор суғурта хизматларини кўрсатиш иқтисодиётимиз янада барқарор ривожланишига, аҳо­ли турмуш фаровонлиги бундан-да, юксалишига хизмат қилиши шак-шуб­ҳасиз!
 
Дилдора РАҲМАТУЛЛАЕВА,
«Alskom» компанияси мутахассиси

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.