(O´zbek) Yangi sayyohlik yo‘nalishlari – dasturilamal vazifa

3/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимиздаги тинч-осуда ҳаёт, ҳамжиҳат­лик, миллий урф-одат ва анъаналар, ҳунар­мандчилик намуналари, халқимизга хос бўлган меҳмон­дўстлик фазилатлари туфайли Ўзбекистон замонавий сайёҳлик инфратузилмаси ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгалламоқ­да. Бу эса, ўз навбатида, юртимиз та­раққиётига муносиб ҳисса қўшмоқ­да. Жумладан, республикага туристларни жалб қилиш ва ички туризмни ривожлантириш учун барча шарт-шароитларни яратиш, мавжудларини ривожлантиришга бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири сифатида қаралмоқда. Дарҳақиқат, мазкур тармоқни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор иқтисодиёт­нинг муҳим манбаи ҳисобланиб, ЯИМни шакллантириш, бандликни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини оширишда ҳам етакчи ўрин тутади.
     Ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар Қашқадарё вилоятида ҳам ижобий натижаларини бермоқда. Яъни, аниқ мақсадли ва тизимли чора-тадбирлар туфайли ту­ризмнинг энг илғор, замонавий қир­ралари шакллантирилишига эри­шил­моқда. Энг муҳими, соҳанинг жа­дал тараққий этиши учун босқич­ма-бос­қич дастурий ҳаракатларни рў­ёбга чиқаришга киришилди.
     Хусусан, 2016–2017 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш дас­тури бўйича жами 95 та лойиҳадан 58 таси амалга оширилди. Шундан Қарши, Муборак, Нишон туманларида биттадан, Косон туманида иккита, Деҳқонобод ва Китоб туманида учтадан, Қарши шаҳрида 15 та, Шаҳри­сабз туманида 12 та лойиҳа ишга ту­ширилди. Шунингдек, меъморий оби­даларни таъмирлаш ва ободонлаш­тириш ишлари қамрови ҳам кенгайди. Бунинг натижасида сайёҳлик ин­фратузилмаси мустаҳкамланиб, со­ҳада малакали кадрлар тайёрлаш, са­йёҳлик маркетинги ва менежменти сифати ўзгаришига ҳамда халқаро туризм, меҳмонхона бошқаруви, хорижлик меҳмонларга хизмат кўрсатиш савияси ортишига эришилмоқда.Турли ички инвестициялар ва хорижий сармоялар жалб этилаётгани ҳам соҳада йирик лойиҳалар муваффа­қиятида муҳим омил бўлмоқда. Сайёҳ­ларга хизмат кўрсатишдан тушаётган валюта мамлакат иқтисоди­ётини юк­салтиришга хизмат қилмоқ­да. Қола­верса, ҳудудларнинг иқтисо­дий имкониятлари ўсишида ҳам ўзига хос аҳамият касб этмоқда. Чунки, чет эл валютаси туширилиши ҳисобига туризм иқтисоди­ётнинг бошқа тармоқ­лари ривожланишига ўзига хос ижобий таъсир қи­лади. Жумладан, минта­қа­лар инф­ратузилмаси ҳамда янги иш жойлари яратилиши ҳисобига та­рихий ва маданий объектлар тикла­нишининг катта имкониятлари юза­га келтирилади.
     Бозор муносабатлари шароитида эркин рақобат муҳити яратилиши, туристлар дидига мос меҳмонхоналар қуриш, тарихий ёдгорликлар рекламасига катта эътибор бериш, туризм сервисини такомиллаштириш, турли хил тадбирлар уюштириш туризмга бўлган талабларнинг ортишига ҳамда тар­моқнинг янада ривожланишига хиз­мат қилади. Ваҳоланки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатига жиддий эътибор берилаётгани ижтимоий-сиёсий фаолликка, маълум бир туризм омиллари шаклланишига билвосита таъсир кўрсатади. Қашқадарёликлар кай­фиятидаги кўтаринкилик, шижоат ва бунёдкорлик иштиёқи кундалик амалий ишларда намоён бўлмоқда. ­Яъни, талаб-эҳтиёжлардан келиб чиқ­қан ҳолда, туристик ресурслардан унумли фойдаланиш ҳамда хизмат кўрсатиш инфратузилмалари имкониятлари маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар­га юқори савияда таклиф этил­моқда.
     2016 йилда мавжуд маданий мерос объектлари ва зиёратгоҳларга ташриф буюрган сайёҳлар сони 348,5 минг нафарни ташкил этди. Шундан 13,5 минг нафари хорижий, 335 минг нафари маҳаллий сайёҳлар улушига тўғри келди. Мазкур ҳудуднинг бой тарихи ҳамда бетакрор иншоотлари, осориатиқалари, кўҳна маданияти дунё аҳлининг, маҳаллий ва хорижий олимларнинг диққатини ўзига жалб қилиб келади. Вилоят ҳудудида мавжуд кўплаб тарихий ёдгорликлар унинг қадим цивилизация бешикларидан бири эканлигига гувоҳлик беради. Қолаверса, тўрт фасл давомида ҳам қор билан қопланган тоғлари­дан қуйига қараб йўл олсангиз, кўзингиз турфа нодир дарахтлардан иборат бепоён ўрмонларга, уларнинг пойига тўшалган майсазор, яйловларга тушади. Тоғлар бағридан жилдираб оқаётган зилол булоқлар бирлашиб дарёларга айланади. Сўнгра қаршингизда мевалардан шохлари эгилган боғлар, пайкаллари тўла қут-баракали далалар, пахтазору ғалла­зорлар намоён бўлади.
     Туризм вилоятимиз иқтисодиёти­ни яна­да ривожлантиришда етакчи тар­моқлардан бирига айланаётгани боис ҳам, дастур доирасида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш бўйича минтақа­лараро давлат инспекцияси тасарруфига кирган зиёратгоҳлар ва му­қаддас жойлар мукаммал таъмирланиши ва реконструкция қилиниши режалаштирилган. Жумладан, Косон туманидаги «Ерқўрғон» археологик ёдгорлигини концервация қилиш, «Ҳукумдор саройи», «Зороастрия дах­маси», «Ҳукумдор мақбараси» қалъа деворлари, ўтиш кўприкларини ҳам­да уларни тўлиқ кўриниш майдонини ташкил қилиш, Чироқчи туманидаги «Сийпантош» деворий суратларини тадқиқ этиш ва концервация қилиш, Яккабоғдаги «Ёдгор Валлома» мадрасасини реставрация қилиш лойиҳалари амалга оширилади. Бундан ташқари, вилоятнинг йирик туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида жорий йилда 12 та тарихий-маданий объектларни қайта тиклаш, туризм инфратузилмаларини ривожлантириш, ҳудудда меҳмонхоналар, ресторанлар, сувенир дўконларини ташкил қи­лиш, маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.
     Мазкур чора-тадбирларнинг яна бир эътиборли жиҳати шундаки, сайёҳларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш, туристик шохобчаларни кенгайтириш, туроператорлар фаолият кўламини ошириш, экотуризмни изчил йўлга қўйиш, табиий иқлим им­кониятларидан кенг кўламда фойдаланиш, транспорт инфратузилмалари фаолиятини йўлга қўйиш, таржимонлар ва экскурсоводларни жалб этиш бўйича ҳам самарали иш­лар амалга оширилмоқда. Масалан, жорий йилнинг ярмига қадар вилоятда фаолият олиб бораётган 28 та турис­тик корхона томонидан хизмат кўрсатиш ҳажми 7,3 млрд сўмга ёки 112 фоизга бажарилди. Чет эллик сайёҳ­ларга кўрсатилган хизматлар экспортидан тушган маблағлар 440,4 минг долларни ташкил этиб, ўтган йил­нинг шу даврига нисбатан 135 фоиз ўсишга эришилди.
     Бугунги қулайликлардан унумли фойдаланган ҳолда, ушбу соҳани ривожлантиришга астойдил киришилиб, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари (метан, пропан) бўйича намунавий лойиҳалар асосида ташкил этилаётган ҳолатни ўрганиш натижаларига кўра, жами 100 та (30 та метан, 70 та пропан) шохобча қурилмоқда. Муҳими, бугун юртимизда туризм соҳасини қўллаб-қув­ватлаш борасида амалга оширилаётган иқти­содий ислоҳотлар ўзининг кўлами ва мазмуни билан мамлакат иқтисоди­ётининг барқарор суръатларда ривожланишига замин ярат­моқда. Мазкур тармоқда фаолият юритаётган тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитлар ва имтиёзлар истиқболли лойиҳаларни амал­га ошириш имконини бермоқда. Жа­ҳон бозорига дадил кириб бораётган туристик хизматлар ва компаниялар сафи йил сайин кенгайиши натижасида, янги иш ўринлари яратиш, аҳо­ли даромадларини кўпайтириш ва турмуш фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшилмоқда.
     Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган «Шаҳрисабз шаҳ­рида объектларни қуриш ва реконструкция қилиш» дастури доирасида амалга оширилган ишлар натижасида Шаҳрисабз шаҳрида кичик ҳалқа йўли, Ипак йўли кўчалари қайта қу­рилиб, «Оқсарой», «Доруттиловат» ва «Доруссаодат» мажмуалари билан бирлаштирувчи сайилгоҳ ва пиёдалар йўли ҳамда кўп қаватли уй-жойлар бунёд этилди. Амир Темур майдони ва «Ҳовузи Мардон» объектларини реконструкция қилиш, тарихий-маданий мерос объектларини рес­таврация қилиш ва ҳолатини яхшилаш, Маданият саройини капитал таъ­мирлаш ишлари амалга оширилди. Бирин-кетин замонавий объект­лар қурилиши, ишлаб чиқариш маж­муалари бунёд этилиши, мавжуд­лари замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланиши, хусусий тадбиркорликка, кичик бизнесга кенг имко­ниятлар яратилиши натижасида, туризм соҳасида 72 та архитектура, 167 та археология, жами 239 та мада­ний мерос объекти, битта музей, бит­та фольклор-этнографик ансамбль, иккита меҳмонхона, 30 та ресторан ва кафе, учта туроператор, 35 нафар ҳу­нарманд ва тадбиркорнинг фаолияти йўлга қўйилишига эришилди. Улар хорижий ва маҳаллий туристлар учун хизмат кўрсатмоқда. Мана шундай кенг кўламли бунёдкорлик ишлари Шаҳрисабзнинг нуфузини юксалтириб, вилоятнинг туризм соҳаси янада ривожланишига ва туристлар оқими кўпайишига замин яратмоқда.
     Юртимизда туризмни ривожлантириш учун мустаҳкам асослар яратилганлиги, соҳа истиқболига мўлжалланган давлат дастурлари, қарор­лар қабул қилинаётгани ушбу соҳа­нинг имкониятлари кенгайиб бораётганидан далолат беради. Муҳими, ташриф буюраётган сайёҳлар оқими­ни кўпайтириш, туризм инфратузилмалари фаолият кўламини кенгайтириш, хизматлар сони ҳамда сифатини ошириш, янги сайёҳлик йўналиш­ларини жорий этиш билан биз, ўз ол­димизга қўйилган дастуриламал вазифаларни муваффақиятли адо этишга эришамиз.
 
 
Зафар ЭРГАШЕВ,
вилоят ҳокимлиги бош мутахассиси
 
05-1_Ergashev

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.