«Шу кунга қадар Пешку ва Ғиждувон туманларида шамол салоҳиятини ўрганиш учун режалаштирилган 18та метеорологик устундан 10таси ўрнатилди. Келажакда яна 1000 МВт қувватли шамол электр станциялари қурилади», дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Шамол салоҳиятини ўрганиш ишлари жорий йилнинг август ойида бошланган бўлиб, бу ишлар 12 ой давомида олиб борилади.
Шамолнинг тезлиги, йўналиши ва давомийлиги, шунингдек, ҳудудлардаги об-ҳаво шароитларининг ўзгариши каби маълумотларни ўлчаш учун 100 метр баландликда махсус датчиклар ўрнатилади.
Қайта тикланувчи энергия манбаси асосида электр станцияларни қуриш лойиҳасининг умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларига тенг ва бу тўлиғича хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилади.
Манба Kun.uz