(O´zbek) Пешку ва Ғиждувонда шамол электр станциялари қурилади

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Саудия Арабистонининг АCWA Power компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида умумий қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциялари (ШЭС) қурилади.

«Шу кунга қадар Пешку ва Ғиждувон туманларида шамол салоҳиятини ўрганиш учун режалаштирилган 18та метеорологик устундан 10таси ўрнатилди. Келажакда яна 1000 МВт қувватли шамол электр станциялари қурилади», дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Шамол салоҳиятини ўрганиш ишлари жорий йилнинг август ойида бошланган бўлиб, бу ишлар 12 ой давомида олиб борилади.

Шамолнинг тезлиги, йўналиши ва давомийлиги, шунингдек, ҳудудлардаги об-ҳаво шароитларининг ўзгариши каби маълумотларни ўлчаш учун 100 метр баландликда махсус датчиклар ўрнатилади. 

Қайта тикланувчи энергия манбаси асосида электр станцияларни қуриш лойиҳасининг умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларига тенг ва бу тўлиғича хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилади.

Манба Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.