Апрель ой бошида Аи-80 бензини нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилиниши маълум бўлган эди. Президент қарорига мувофиқ, 1 майдан Аи-80 маркали бензин ва дизель ёнилғиси биржа савдолари орқали сотила бошланади.
Ўзбекистонда 2019 йилнинг 15 август куни АИ-80 маркали бензиннинг бир литри учун 4 500 сўм нархи белгиланган. Ўшанда бу маркадаги ёқилғи 500 сўмга оширилганди.
Эслатиб ўтамиз, 26 март кунидан Ўзбекистонда Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилган эди. 29 апрель кунидан бошлаб бу маҳсулотнинг нархи 5500 сўм қилиб белгиланди.
Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» ёнилғи қуйиш шохобчаларида 13 апрелдан бошлаб АИ-91 маркали бензиннинг 1 литри 200 сўмга арзонлашиб, 5600 сўмдан сотила бошланиши хабар қилинганди.
Манба: Kun.uz