Расман: АИ-80 маркали бензин нархи арзонлашди

Жорий йилнинг 3 май кунидан Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин нархи арзонлади. Айни пайтда бундан маркадаги бензин нархи 1 литри учун 4000 сўм сотилмоқда.

Апрель ой бошида Аи-80 бензини нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилиниши маълум бўлган эди. Президент қарорига мувофиқ, 1 майдан Аи-80 маркали бензин ва дизель ёнилғиси биржа савдолари орқали сотила бошланади.

Ўзбекистонда 2019 йилнинг 15 август куни АИ-80 маркали бензиннинг бир литри учун 4 500 сўм нархи белгиланган. Ўшанда бу маркадаги ёқилғи 500 сўмга оширилганди.

Эслатиб ўтамиз, 26 март кунидан Ўзбекистонда Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилган эди. 29 апрель кунидан бошлаб бу маҳсулотнинг нархи 5500 сўм қилиб белгиланди.

Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» ёнилғи қуйиш шохобчаларида 13 апрелдан бошлаб АИ-91 маркали бензиннинг 1 литри 200 сўмга арзонлашиб, 5600 сўмдан сотила бошланиши хабар қилинганди.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.