“Tesla” акциялари баҳосининг пасайиши ортидан Элон Маск бир кунда 15 миллиард доллар йўқотди

     Bloomberg Billionaires Index (BBI) савдо ва индекс маълумотларига кўра, “SpaceX” ва “Tesla” раҳбари Элон Маскнинг бойлиги “Tesla” акциялари баҳосининг пасайиши туфайли сўнгги бир кеча-кундузда 15 миллиард долларга камайган.
     “Bloomberg” агентликнинг маълум қилишича, айни пайтда Маскнинг бойлиги 15,2 миллиард долларга камайиб, 183 миллиард долларни ташкил этмоқда.
     Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги эса 3,73 миллиардга камайиб, 186 миллиард долларни ташкил этмоқда. Шу тариқа, Безос дунёнинг энг бой одамлари рейтингида яна биринчи поғонадан жой олди, Маск эса иккинчи ўринга тушиб қолди.
     Душанба куни “Tesla” акциялари 8,55 фоизга арзонлашиб, 714,5 долларни ташкил қилди. Пасайиш 2020 йил сентябрь ойидан бери энг қуйи кўрсаткичга эга бўлди. Amazon акциялари 2,13 фоизга арзонлашиб, 3 180,74 долларни ташкил этмоқда.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.