Apple компанияси йил охирига қадар Ўзбекистонда мустақил хизмат кўрсатиш марказлари дастурини ишга туширади

     Унинг иштирокчилари оригинал эҳтиёт қисмлар, диагностика ва ускуналардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
     Apple ўзининг мустақил хизмат кўрсатувчи дастурини (IRP) 200 дан ортиқ мамлакатларга, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам кенгайтирмоқда. Бу ҳақида компания сайтида хабар берилган.
     Ушбу дастур нима?
     IRP’га мувофиқ, компаниялар Apple ваколатли хизмат кўрсатиш марказлари билан бир хил қисмларни ва бир хил нархда олишлари мумкин. Шунингдек, корпорация асбоб-ускуналар, қўлланмалар, диагностика ва бепул тренинглар билан таъминлайди.
     Дастур босқичма-босқич кенгайиб бормоқда — Ўзбекистон иккинчи тўлқинга қадам қўйди, хизмат кўрсатиш марказлари шу йилнинг охирида IRP сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза беришлари мумкин.
     IRP’га қўшилиш учун хизмат кўрсатиш марказида Apple томонидан сертификатланган қурилмаларни таъмирлаш бўйича мутахассис бўлиши керак.
     Мустақил хизмат кўрсатиш маркази дастури 2019 йилда Қўшма Штатларда бошланган ва ҳозирда АҚШ, Канада ва Европанинг 1500 та таъмирлаш марказлари томонидан фойдаланилмоқда. Apple дастурни «Apple сотиладиган деярли барча мамлакатларга» кенгайтиришни режалаштирмоқда.
     Дастурнинг шартлари ошкор қилинмади. Иштирокчилар Apple томонидан кутилмаганда ўтказилган текширувларга рози бўлишлари керак. Агар текшириш пайтида марказда асл бўлмаган қисмлар топилса, Apple жарима солиши мумкин.
 
 
Манба: spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.