Ҳамкорлик Googleʼга ўз корпоратив мижозлари учун сунъий йўлдош интернетидан фойдаланишга имкон беради.
Google «SpaceX» билан шартнома имзолади, компания Starlink сунъий йўлдоши учун булутли хизматлар бўлинмаси тақдим этади, дея ёзмоқда «The Verge» нашри.
«SpaceX» эса дунё бўйлаб Google маълумотлар марказларида Starlink терминалларини ўрнатади. Биринчи терминални Огайо штатида ишга тушириш режалаштирилган.
Қўшма лойиҳа маълумотларни дунёнинг барча бурчакларига хавфсиз узатилишини таъминлайди, шунингдек, Google корпоратив мижозлари учун сунъий йўлдош Интернетидан фойдаланишга имкон беради.
Маълумот учун, бу лойиҳа компаниялар учун биринчиси эмас. 2015 йилда Google «SpaceX»га космик технологияларни, шу жумладан, Starlink сунъий йўлдошларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш учун 900 миллион доллар сармоя киритган эди.
Starlinkʼнинг дастлабки синовлари 2020 йил октябрь ойида бошланган, ўшанда фойдаланувчилар сони 10 мингтани ташкил этган эди. Потенциал мижозлар эса сунъий йўлдош Интернетидан фойдаланиш учун 500 мингга яқин ариза топширган.