(O´zbek) Google ва «SpaceX» биргаликда станциялар ўрнатишга келишиб олди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ҳамкорлик Googleʼга ўз корпоратив мижозлари учун сунъий йўлдош интернетидан фойдаланишга имкон беради.
Google «SpaceX» билан шартнома имзолади, компания Starlink сунъий йўлдоши учун булутли хизматлар бўлинмаси тақдим этади, дея ёзмоқда “The Verge” нашри.
     «SpaceX» эса дунё бўйлаб Google маълумотлар марказларида Starlink терминалларини ўрнатади. Биринчи терминални Огайо штатида ишга тушириш режалаштирилган.
     Қўшма лойиҳа маълумотларни дунёнинг барча бурчакларига хавфсиз узатилишини таъминлайди, шунингдек, Google корпоратив мижозлари учун сунъий йўлдош Интернетидан фойдаланишга имкон беради.
     Маълумот учун, бу лойиҳа компаниялар учун биринчиси эмас. 2015 йилда Google «SpaceX»га космик технологияларни, шу жумладан, Starlink сунъий йўлдошларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш учун 900 миллион доллар сармоя киритган эди.
     Starlinkʼнинг дастлабки синовлари 2020 йил октябрь ойида бошланган, ўшанда фойдаланувчилар сони 10 мингтани ташкил этган эди. Потенциал мижозлар эса сунъий йўлдош Интернетидан фойдаланиш учун 500 мингга яқин ариза топширган.
 
 
Манба: Bloomberg.com

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.