Тижорат банкларида доллар курси кўтарилди

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 19 май, чоршанба куни эрталаб доллар курси кўтарилди.

Бир қатор банкларда доллар олиш 10 525 – 10 530 сўмдан, сотиш 10 600 – 10 630 сўмдан таклиф этилмоқда. Сўнгги марта банкларда доллар курси 17 май куни кўтарилганди (1 АҚШ долларининг сотиш курси – 10 600 сўм).

Аввалроқ, Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилганди. Ушбу алмашув курслари 19 май кунидан кучга кирди.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,89 сўмга ошган ва бир доллар 10 577 сўмни ташкил қилди.

Манба: kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.