Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 19 май, чоршанба куни эрталаб доллар курси кўтарилди.
Бир қатор банкларда доллар олиш 10 525 — 10 530 сўмдан, сотиш 10 600 — 10 630 сўмдан таклиф этилмоқда. Сўнгги марта банкларда доллар курси 17 май куни кўтарилганди (1 АҚШ долларининг сотиш курси — 10 600 сўм).
Аввалроқ, Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилганди. Ушбу алмашув курслари 19 май кунидан кучга кирди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,89 сўмга ошган ва бир доллар 10 577 сўмни ташкил қилди.
Манба: kun.uz